

“Бугун мен фаолиятимда илк маротаба катта клубнинг асосий таркибидан жой олиб учрашувда бошланғич таркибдан жой олдим. Ёш бўлишимга қарамасдан мураббийлар менга ишонч билдиришганларидан хурсандман.
Учрашув бошида албатта ҳаяжонланиб ўз дарвозамни қўриқладим. Бир нечта вазиятда хатога ҳам йўл қўйдим. Лекин стадиондаги мухлислар бу ҳолатдан чиқиб кетишим учун яхшигина кўмаклашишди. Улар менинг хар бир ҳаракатимни олқишлар билан қарши олишди ва учрашув давомида мени қўллаб туришди. Бугунги ўйин мен учун катта дарс бўлди ва келажакда янада ўсишимга ёрдам беради”- дейди ёш дарвозабон.
"Бухоро" матбуот хизмати



