UZ

Сўнгги янгиликлар

02:30АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Брентфорд"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  1 01:30"Барселона" кейинги ҳафта Гарсия билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 01:00"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль  35 00:35Снейдер: "Мбаппе келаси йил "Олтин тўп"ни қўлга киритади, бунга деярли 100 фоиз ишончим комил"  2 00:22АПЛ. "Ливерпуль" – "Сандерленд", ​"Лидс Юнайтед" – "Челси". Таркиблар аниқ  3 00:17Мбаппе 2025 йилдаги 61-голини урди  4 23:26Кроос "Реал"нинг олдинги ва ҳозирги авлодини солиштириш ҳақида гапирди  1 22:59Вернер январдаёқ "Интер Майами"га ўтиши кутилмоқда  3 22:35Суперлиганинг ёшлардан иборат рамзий терма жамоаси эълон қилинди  2 22:05Гвардиола АПЛ чемпионлиги учун курашаётган жамоаларни баҳолади  4 21:35"Бунёдкор" жамоа легионерларидан бири расман клубни тарк этганини маълум қилди  3 21:04ОКМК клуби ўз дарвозабонларидан бири билан келишувни бекор қилди  0 20:45"Манчестер Юнайтед" ҳақида гапирилганда телевизорни ўчириб қўяман" – Аморим ўзига қаратилган танқидлар ҳақида  1 20:24U-21 биринчилигида мавсум якунланди + ЯКУНИЙ ЖАДВАЛ  10 19:45Уэсли Снейдер: "Ҳозир "Олтин тўп" мезонлари менинг давримдагига қараганда мантиқлироқ"  23

Ширер ва Анри АПЛ Шон-шараф залидан жой олди Янгиликлар

Ширер ва Анри АПЛ Шон-шараф залидан жой олди

2021 йил 19 апрелда Англия Премьер-лигаси "АПЛ Шон-шараф зали" номидаги лойиҳага старт берилганини эълон қилди.

Унда ушбу мусобақа ташкил этилган пайтдан (яъни? 1992 йилдан) бошлаб қатнашган энг таниқли футболчилар эътироф этилади.

Шон-шараф залига киритилганлар бундан буён Премьер-лига томонидан берилган энг юқори индивидуал мукофот эгаси саналадилар. 

Даъвогарлар қаторида бўлиш учун футболчи 2020 йилнинг 1 августига қадар фаолиятини тугатган бўлиши лозим.

Лауреатларнинг ҳар бирига АПЛ Шон-шараф залига аъзо бўлган йил кўрсатилган шахсий эсдалик нишони берилади.

Ушбу фахрий мукофотнинг дастлабки икки эгаси мукофот ташкилотчилари қўмитаси томонидан сайланган – инглиз ҳужумчиси Алан Ширер ва франциялик форвард Тьерри Анри бўлишди.

Маълумот учун, "Арсенал"да ўйнаган Анри тўрт марта "Олтин бутса"ни қўлга киритган ва АПЛнинг 258 ўйинида клуб учун рекорд даражадаги 175 та голни урган.

"Блэкберн" ва "Ньюкасл" шарафини ҳимоя қилган Ширер эса 14 мавсумда 260 та гол уриб, АПЛ тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика