UZ

Сўнгги янгиликлар

00:26Ироқ. Шерзод Темировнинг голи "Эрбил"ни мағлубиятдан қутқариб қолди, у 8 та баҳсда 8 та гол урди  0 00:00"Бунёдкор" уч футболчи билан шартномани узайтирди  0 23:41Расман: "Барселона" ва ПСЖ собиқ юлдузи 32 ёшида фаолиятини якунлади  0 23:13Рақиб қизил олса, "Ливерпул"га қийинроқ, "Эвертон"нинг кучи ҳам, заиф нучтаси ҳам Грилиш. Топ чемпионатлар учрашувларидаги ўзига хос тактика ҳақида  1 22:53"Ғазалкент" машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:24Рўзиқул Бердиев: "Ал Иттиҳод" юлдузларга бой кучли жамоа"  4 22:04"Қизилқум" Шукуров билан шартома имзолади  1 21:33"Навбаҳор" Тошкентда йиғинни бошлади (ФОТО+ВИДЕО)  1 21:08Туркия. Шомуродов ва Файзуллаев гол урди, "Башакшехир" йирик ғалабага эришди  18 20:28Винисиус яхши ўйнамаётганини тан олмоқда, аммо...  4 19:50Европа топ-лигаларидан 136 нафар футболчи "йўқ" бўлиб қолди. Африка миллатлар кубоги режаларига ўзгартириш киритадиган клублар ҳақида   2 19:39Зайниддин Тожиев: “Ғазалкент” бутун эътиборни ёшларга қаратади, Про лигада 6 та жамоа жуда камлик қилди"  1 19:21Тимур Кападзе: "Колумбия билан учрашув кўп нарсани ҳал қилади"  27 19:00Сержиу Консейсау: "Насаф"нинг ўйин сифати эгаллаб турган ўрнидан мутлақо фарқ қилади, лекин биз тайёрмиз"  6 18:54"Насаф" "Ал Иттиҳод"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  3

Шин Таэ Йонг: "Плей-офф ҳақида ўйламаяпмиз" Янгиликлар

Шин Таэ Йонг: "Плей-офф ҳақида ўйламаяпмиз"

Ўзбекистон - Жанубий Корея учрашувидан олдин меҳмонлар устози Шин Таэ Йонг матбуот анжуманида иштирок этди.

Унга футболчи Сон Хен Мин ҳамроҳлик қилди.

- Тошкентга келгач жамоа ўзини қандай ҳис қилмоқда?

Шин Таэ Йонг: - ЎФФга раҳмат айтамиз. Ўзимизни яхши ҳис қилаяпмиз. Корейс ошхонасига ҳам гап бўлиши мумкин эмас. Кундузи иссиқ, кечқурун эса ажойиб ҳаво ҳукмрон бўлмоқда.


- Жамоадаги муҳит қандай?

Сон Хен Мин: - Ўзбек жамоаларига қарши бир неча марта ўйнаганман. Уларга қарши ўйнаш тажрибаси бор.

- Хитой билан ўйинда Ўзбекистонга нима етишмади деб ўйлайсиз?

- Ушбу саволга жавоб берсам рақиб бош мурраббийига нисбатан ҳурматсизлик бўлади.

- Агар эртага Ўзбекистон ғалаба қозонса Корея плей-оффда ўйнаши мумкин. Бунга тайёрмисизлар?

- Бу ҳақда умуман ўйламаяпман. Мақсадимиз фақат ғалаба қозониш. Ҳозирча рақибдан кўра кўпроқ очкога эгамиз. Демак устунлик биз томонда.


Сон Хен Мин: - Эртага бош мураббий мени майдонга туширадими ёки йўқми билмайман. Энг муҳими жамоамизнинг ғалабаси бўлади.

Шин Таэ Йонг: - Эрон билан ўйинда яхши имкониятга эга эдик. Афсуски ўшанда юта олмадик. Энди эртага ютишимиз талаб этилади. Бабаян билан яхши танишмиз. Уни ва Ўзбекистон терма жамоасини ҳурмат қиламан.

Сиз Ўзбекистон билан бир неча марта ўйинларда майдонга тушгансиз. Улардан қайси бири сиз учун энг қийини бўлганди?

Сон Хен Мин - Битта ўйинни алоҳида кўрсата олмайман. Доим бу жамоага қарши оғир ўйинлар бўлган. Менимча эртага ҳам шундай бўлади.

- Сиз эртага ютишни истайман дедингиз. Аммо бу босқичда ҳали жамоангиз сафарда ютмади. Нимага ишониб бундай деяпсиз?

- Ютиш учун мен келдим (кулади).


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: -35   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика