UZ

Сўнгги янгиликлар

15:34Манба: Каннаваро Қатардаги машғулотларга кенгайтирилган таркибдан жой олган футболчиларни чақиради  0 15:05"Челси" раҳбарияти янги мураббий танлашда қайси тамойилга амал қилиши маълум  0 14:38Манба: Абдуқодир Ҳусанов — Осиёнинг 2025 йилдаги энг яхши ёш футболчиси!  3 14:10"Андижон" вингери "Бухоро"га ўтиши мумкин  2 13:42Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди  3 13:19Расман: Олег Зотеев "Локомотив"га қайтди  2 12:57ОКМК футболчиси Австралия клубига ўтди  3 12:30"Насаф" Бозоров ва Голбан билан хайрлашди  12 12:24Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  28 12:102026 йилда бўладиган халқаро мусобақалар  3 11:44"Нефтчи" Туркияга йўл олмоқда. Таркибда кимлар бор?  11 11:26Мозийга қайтиб... Бир сурат тарихи  0 10:52Энцо Мареска товон пулининг бир қисмидан воз кечди  1 10:23ESPN АПЛнинг ўтган йилдаги энг яхши ўнта ёзги трансферлари рўйхатини эълон қилди  1 09:54"Ал Ҳилол" хусусий клубга айланмоқда  3

Шерзод Қосимовдан бошқа ҳакам йўқми? Янгиликлар

Шерзод Қосимовдан бошқа ҳакам йўқми?

Бугун Суперлига 13-тур доирасида "Пахтакор" - "Бунёдкор" баҳси бўлиб ўтади.

Қизиғи шундаки, худди 1-даврада "Бунёдкор" стадионида бўлгани каби "Пахтакор" ўйингоҳида кечадиган беллашувни ҳам Шерзод Қосимов бошқариб боради.

Эсингизда бўлса, биринчи даврада бўлиб ўтган баҳсда "Бунёдкор" 1:0 ҳисобида зафар қучганди. Бугун нима бўлишини эса ўйиндан кейин билиб оламиз. Ўйлаймизки, бугунги баҳс ҳам шиддатли ва шунга яраша қизиқ кечади.

Лекин шу ўринда бизни ҳайрон қолдирган жиҳат, Ҳакамлар қўмитаси томонидан бу учрашувга яна Шерзод Қосимовнинг тайинланганидир. Бу ерда яна деб биринчи даврадаги ўйинни ёдга олаётганимиз йўқ. Гап шундаки, Шерзод Қосимов "Пахтакор"нинг ўз майдонидаги кетма-кет учинчи ўйинида ҳакамлик қилади.

Умуман олганда, бу баҳс Шерзод Қосимов учун Суперлигадаги 7-ўйин бўлади. Қизиғи, Қосимов охирги икки бор "Пахтакор"нинг ўз майдонидаги баҳсни бошқарган. "Пахтакор" бу ўйинларда бир ғалаба ва бир дуранг қайд этган.

Шерзод Қорсимов Суперлигада бошқарган ўйинлар:
2-тур. "Бунёдкор" - "Пахтакор" 1:0
4-тур. "Насаф" - "Металлург" 1:1
6-тур. АГМК - "Қўқон-1912" 0:0
7-тур. "Қизилқум" - "Нефтчи" 1:0
8-тур. "Пахтакор" - "Навбаҳор" 1:0
10-тур. "Пахтакор" - "Қўқон-1912" 1:1
13-тур. "Пахтакор" - "Бунёдкор"

Албатта, битта ҳакамнинг бир жамоа уй ўйинларига кетма-кет уч марта қўйилиши ғалати. Балки бунақаси футболимиз тарихида биринчи марта рўй бераётган бўлиши ҳам мумкин.

Бу ўринда Шерзод Қосимовнинг айби йўқ. Чунки у ўзини ўзи ўйинларга тайинламайди. Ҳамма гап Ҳакамлар қўмитасига бориб тақаляпти. Бизга маълумки, Ҳакамлар қўмитаси тур учрашувларига ҳакамларни тайинлаётганида ҳар бир деталга эътибор қаратади. Аммо қаторасига уч марта Қосимовни "Пахтакор" уй ўйинига қўйилиши ғалати. Ёки мамлакатимизда дербини бошқара оладиган бошқа ҳакам йўқми?

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +69   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика