Шерзод Қосимов «Пахтакор» - «Динамо» учрашувини бошқариб боради

Aziz Tukhtamuradov
10 окт 2014
Олий Лига 19-турнинг 11 октябрь куни бўлиб ўтадиган қолдирилган «Пахтакор» – «Динамо» учрашувини Шерзод Қосимов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.

Асосий таркиблар ўртасидаги ўйин 17:00да, ёшлар жамоалари ўртасидаги баҳс эса 15:00да бошланиши режалаштирилган.

Олий Лига 19-тур учрашуви
11 октябрь, шанба
«Пахтакор» ( Тошкент) – «Динамо» (Самарқанд)
Ҳакамлар:
Ш. Қосимов (Тошкент), Т. Галеев (Тошкент), А. Пўлатов (Тошкент), И. Худойдотов (Тошкент)
Назоратчи: А. Ҳотамов (Тошкент).

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: pfl.uz