Шерзод Эсанов: "Гол завқини сўз билан тушунтириб бўлмайди"

Оқил Абдубарноев
24 май 2023
20 ёшгача ўтаётган жаҳон чемпионатининг 2-тури доирасидаги Ўзбекиситон — Янги Зеландия учрашувидан сўнг терма жамоа аъзоси Шерзод Эсанов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Майдонга тушгач, гол уриш учун боримни беришга ҳаракат қилдим. Худога шукр, гарчи ғалаба қозона олмаган бўлсак-да, дуранг натижа қайд эта олдик. Гол ургандаги таассуротларини сўз билан ифодалаб бўлмайди", деди ярим ҳимоячи.


Эслатиб ўтамиз, футболчимиз мазкур баҳснинг 90+3 дақиқасида рақиб дарвозасини ишғол қилиб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси навбатдаги ўйинини Гватемалага қарши ўтказади. Мазкур учрашув Тошкент вақти билан 27 май куни соат 02:00 да бошланади.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: championat.asia