
Пол Хекингботтом бошқарувидаги жамоа 32 турдан сўнг атиги 14 очко тўплаган ва мавсум тугашига 6 тур қолганида ўзидан бир поғона юқорида, 17-поғонада бораётган жамоадан 19 очкога ортда қолмоқда. Бу дегани “Шеффилд” футболчиларида назарий жиҳатдан ҳам АПЛда ўз ўринларини сақлаб қолиш имконияти йўқ.
Ушбу жамоа ўрнини кейинги мавсумда АПЛда “Норвич” эгаллаши бир неча кун илгари аниқ бўлиб улгурганди.