“Шахтёр” футболчиси: “Реал” бизни етарлича баҳоламагандек майдонга тушди”
22 окт 2020 00:45
Янгиликлар
“Шахтёр” футболчиси: “Реал” бизни етарлича баҳоламагандек майдонга тушди”
Донецкликлар ҳимоячиси Виктор Корниенко ЕЧЛ 1-тури доирасида “Реал” устидан сафарда қозонликган ғалабадан кейин ўз фикрлари билан бўлишди.
“Бу ЧЛнинг бошланиши. Ҳаяжон бор эди. Биринчи таймда ўз ўйинимизни кўрсатиб, учта гол урдик. Илк бўлимдаёқ ҳаммасини ҳал қилдик. Баҳсга кучли тайёргарлик кўргандим. Дебют – хавотир бор эди. Яхши ўйнашни истадим. Асабийлашганим туфайли эртароқ сариқ карточка олдим.
Назаримда, “Реал” бизга етарлича баҳо бермагандек майдонга тушди. Бироқ, биз ўз ўйинимиз, услубимизни кўрсатдик. 2 та гол ўтказиб юборганимиздан кейин эса диққатни бир ерга жамлашимиз керак эди, пала-партишлик юзага келганди. Аммо биз буни уддалик”, дейди Корниенко.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар