UZ

Сўнгги янгиликлар

10:27«Динамо» - «Андижон»: «Олти очколик ўйин»  0 10:18Карикатура: "Реал"нинг собиқ футболчилари клубни яксон этишди  2 10:14U-21 Биринчилигида 20-тур учрашувлари старт олди  0 09:40Дембеле жароҳатидан қутулди   3 09:20Верон: “Месси билан Марадонани солиштиришни бас қилинг!”   4 09:00Сульшер “Остона”га қарши ўйиндан сўнг нималар деди?   4 08:45Киоун: “Пепе учун 80 млн евро тўлашди, аммо 18 ёшли Сака ундан яхшироқ ўйнади”   1 08:25“Манчестер Юнайтед” еврокубок ўйинида 7 йил ичидаги энг ёш таркибини майдонга туширди  1 08:22Бугун 16:00. Ўзбекистон U-16 - Туркманистон U-16  21 08:05Лопетеги: “Гуруҳдаги ҳамма ўйинни ютишга ҳаракат қиламиз”   1 07:50Европа Лигаси. "Вулверхэмптон" - "Брага" 0:1  0 07:45Эмери “Айнтрахт Ф” устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди?   7 07:40Европа Лигаси. "Рома" - "Буюкшехир" 4:0  3 07:35Европа Лигаси. "Манчестер Юнайтед" - "Астана" 1:0  3 07:30Европа Лигаси. "Лудогорец" - "ЦСКА" 5:1  0

Одил Аҳмедовсиз ўйнаган "Шанхай СИПГ" бир киши кам қолган "Лунэн"га ютқазди ва Кубокни тарк этди Янгиликлар

Одил Аҳмедовсиз ўйнаган "Шанхай СИПГ" бир киши кам қолган "Лунэн"га ютқазди ва Кубокни тарк этди

"Шанхай СИПГ" ҳамда "Шаньдун Лунэн" ўртасидаги Хитой Кубоги ярим финал учрашуви якунланди.

"Шанхай СИПГ" - "Шаньдун Лунэн" 0:2

Гол: Феллайни 40, Жанг 70.

"Шанхай СИПГ": Ян, Ванг, Ши, Кай, Арнаутович, Оскар, Халк, Лю, Ю, Не, Чен.

Захира: Чен, Жанг, Вей, Ли, Ху, Янг, Аҳмедов.


"Шаньдун Лунэн": Ванг, Лю, Женг, Ванг, Пелле, Лю, Жанг, Лю, Хао, Феллайни, Моисес.

Захира: Хан, Ву, Жоу, Гедеш, Ки, Дуан, Сонг.


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! 2:0

90+4. ГООООЛ! Оскар! "Лунэн" жарима майдончасидаги палапартишликдан сўнг Оскар қайтган тўпни дарвозага жойлаб қўйди, иккинчи голга вақт етармикин? Гол ҳисобга олинмади. "Шаньдун" жарима майдончасидаги тартибсизликда қоида бузилган экан.

90. Учрашув асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

85. Тинимсиз "Лунэн" жарима майдончасига узатилаётган паслар омадсиз якун топмоқда. 

83. "Шанхай СИПГ"да учинчи ўзгариш: Чен ўрнига Ху майдонга тушди.

81. Аҳмедовни майдонга тушириш вақти келмадимикин? Оскар бугун ўз даражасида ўйнай олмаяпти.

80. ЗАРБАА! Чап қанотдан ҳаволатиб узатилган тўпни Ванг Шен Чао бош билан дарвозага йўллади, бироқ тўп дарвозабон қўлига бориб тушди.

78. Шанхай жамоаси қанотлардан узатмалар орқали гол уришга ҳаракат қилишмоқда, аммо бу фойда бермаяпти.

74. Арнаутович рақиб жарима майдончасида дарвозага тескари туриб тўпни қабул қилиб олди ва бир амаллаб зарба берди. Ноаниқ.

73. Шанхайликлар иккинчи голдан сўнг мағлуб бўлишаётганини тушуниб етишди ва жонлироқ ўйнай бошлашди. Бироқ ноаниқ пас ва узатмалар жамоага ҳеч қандай фойда олиб келаётгани йўқ.

70. ГОЛ! 2:0. "Шаньдун Лунен" футболчилари ҳисобни 2:0 кўринишига келтиришди. Захирада майдонга тушган Гэдеш қанотдан пас берганидан сўнг, 13-рақамдаги Жанг бўш дарвозани нишонга олди.

67. "СИПГ"да ўзгариш: Сай ўрнига Ли, Лю ўрнига Янг майдонга тушишди.

66. "Лунэн"да ўзгариш: Пелле ўрнига Гэдеш майдонга тушди.

64. "Шаньдун Лунэн" бир киши кам бўлишига қарамасдан тез-тез хавфли ҳужум уюштирмоқда.

60. "СИПГ" дарвозаси олдида хавфли стандартд. Мезбонлар қоида бузиб, рақиблар учун вазият яратиб беришди, аммо Мойзеснинг зарбаси ноаниқ чиқди.

56. "Лунэн" жарима майдончасига тўп ташлаб берилди, дарвозабон тўпни қайтариб юборди, қайтган тўпга Ванг Шен Чао зарба берди. Ноаниқ.

54. Халкга нисбатан қоида бузилди. Бразилиялик форвард рақиб жарима майдончаси олдида гол уриш учун қулай вазиятга эга бўлди, аммо зарба кучсиз чиқди ва дарвозабон тўпни осонликча эгаллаб олди.

52. Меҳмон жамоа кўпчилик бўлиб ҳимояга ётиб олди ва қарши ҳужумга таяниб ҳаракат қилмоқда.

51. "Лунэн"да ўзгариш: Лю ўрнига Сонг майдонга тушди.

48. Оскар рақиб жарима майдончасида ётибди, такрорий лавҳада футболчининг оёғига зарба беришгандек кўринди, VAR бунга нима деркин? Йўқ, видеоассистентлар қоидабузарлик бўлмаганини маълум қилишди.

47. Эслатиб ўтамиз, биринчи бўлимдаги четлатиш туфайли меҳмонлар бир киши кам бўлиб ҳаракат қилишмоқда.

46. Иккинчи бўлимга старт берилди.

- Жамоалар майдонга қайтишди.


Биздан узоқлашманг, учрашувдан олинган суратларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Биринчи бўлим якунланди! "Лунэн" мураббийлар штаби тўлалигича майдонга чиқиб, бош ҳакамга эътироз билдиришмоқда.


45+4. ҚИЗИЛ КАРТОЧКА! Арнаутовичга қарши қўпол ўйнаган футболчи ҳакам томонидан четлатилди. Лю Маркога бутсасининг ост қисми билан ташлангани VAR рефериларининг эътиборидан четда қолмади.

45+3. Арнаутович тўпга боши билан чиққанда рақиб футболчиси хавфли ҳаракат қилди. Ҳакам қўпол ўйнаган ва ғазабини жиловлай олмаганларга сариқ карточка кўрсатди. VAR ҳакамлари эса реферини экран олдига чорлашди. 

45+1. Меҳмонлар қарши ҳужумга ўтишди, Жанг ўнг қанотда бир неча рақибини алдаб ўтди ва Грацианога пас берди. Пелленинг зарбаси дарвоза ёнгинасидан ўтиб кетди.

44. Голдан сўнг "Шанхай СИПГ" янада фаоллашиб қолди, бироқ голдан дарак йўқ.

40. ГОЛ! Маруан Феллайни жаримадан узатилган тўпни боши билан дарвозага тўғирлаб қўйди.

39. Халкнинг зарбаси жонли деворга тегиб қайтди ва меҳмонлар қарши ҳужум уюштиришди. "Лунэн" футболчилари "СИПГ" жарима майдончаси олдида қулай стандарт вазиятга эга бўлишди.

37. Халк рақиб жарима майдончаси олдида стандарт ишлаб олди. 

35. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Оскар "Лунэн" футболчисидан тўпни олиб қўйди ва тезда Халкга пас берди. Бразилиялик форвард Арнаутовичга пас беришни ўрнига бир футболчини алдаб ўтди ва тўпни Оскарга қайтарди. Ярим ҳимоячининг зарбасини дарвозабон қайтариб қолди.

32. Грациано Пелле "СИПГ" дарвозасига қайчи услубида зарба беришга уринди, аммо тўп жуда юқоридан ўтиб кетди.

30. Оскар марказ орқали жарима майдончаси олдига яқинлашди ва зарба берди. Бироқ тўп рақиб ҳимоячиси оёғига тегиб, майдонни тарк этди. Бурчак тўпи эса шанхайликларга фойда келтирмади.

25. Ҳакам тўқнашув "Шанхай СИПГ" жарима майдончасида бўлгани туфайли вазиятни VAR орқали томоша қилди. Ҳавотирга ҳожат йўқ, қоидабузарлик аниқланмади.

23. Меҳмонлар футболчиси Жань ҳамда "Шанхай СИПГ" ярим ҳимоячиси Саи иккинчи қаватдаги курашда тўқнашиб кетишди. "Лунэн" жамоаси вакилига тиббий ёрдам кўрсатилди.

20. Арнаутович жароҳат олган кўринади. Австриялик футболчига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Марконинг аҳволи яхши, у ўйинни давом эттира олади.

17. ЗАРБА! Халк қаршисидаги ҳимоячини бразилиялик Роналдо услубида алдаб, ўнг оёғи билан дарвоза томон зарба берди, бироқ тўп ҳимоячига тегиб йўналишини ўзгартирди.

15. Шанхайликлар катта куч билан қарши ҳужумга ўтишди. Халк рақиблар камчилик эканлигини ҳисобга олиб жамоадошлари очилишини бироз кутди ва чап қанотдаги Арнаутовичга пас берди. Аммо узатма кутилгандек чиқмади ва қарши ҳужум жамоага наф келтирмади.

11. ЗАРБА! "Шанхай СИПГ" ярим ҳимоячиси Чен рақиб жарима майдончаси ёнидан дарвоза томон зарба берди. Бироз ноаниқ.

8. "Шанхай СИПГ" дарвозаси олдида яна бир хавфли вазият юзага келди. Қанотдан узатилган тўпни Грациано Пелле боши билан дарвозага йўллашда хатога йўл қўйди.

5. Хавфли вазият! Меҳмонлар жарима майдончасининг чап томонидан стандарт ишлаб олишди. Дарвозабон майдончасига ташланган тўпга Ванг зарба берди, аммо тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.

2. Шанхайда ҳаво яхши бўлишига қарамасдан учрашувда қизил рангли тўпдан фойдаланишмоқда.

1. Учрашув бошланди!

- Жамоалар майдонга чиқиб келишди ва сардорлар ўйинни ким бошлаши ҳақида келишиб олишди.



- Ассалому алайкум азиз футбол мухлислари. Бир неча дақиқалардан сўнг "Шанхай" стадионида "Шанхай СИПГ" ҳамда "Шаньдун Лунэн" ўртасидаги Хитой Кубоги ярим финал ўйини бошланади. Ҳамюртимиз Одил Аҳмедов учрашувни захирада бошлайди.

Рейтинг: -18   

Фикрлар

+5   
20 авг 19:40:19
ШАХОБИДДИН
Ahmedovsiz o‘ynaganingdan keyin yutkazadida!! Yana bir taym bitta ko‘p..Batttar bo‘llaring,endi Ahmedovni qadriga yetasanlar!!
+1   
20 авг 18:35:49
Laziz_14_04
Odil tushmagan o‘yinning hammasida shanxayga mag‘lubiyat tilayman
   
20 авг 19:48:23
COUTINHO7
Zohdjon aka Yacshimisz Profesor sizchi aka
   
20 авг 19:43:48
COUTINHO7
Asalom
   
20 авг 19:43:00
COUTINHO7
Asalomu aleikum Ahli sayt kelaverdik
   
20 авг 19:38:12
mr.chartak
Shanhay odilni chekkalatyabdi chogi
   
20 авг 18:55:38
ФАН
Шанхай СИПГ Ахмедов булмаса (АХМЕДОВСИЗ) "копейка" эканда, яхшиям ракиблар бир киши кам уйнади йукса хисоб ............??
   
20 авг 18:47:19
Turdiyev Jimidillo barsa
Odil akamiz jon kuydirib o'ynab kelgan. murabiyni aybi o'zbek o'g'lonini tushirmagani. usha uchun mag'lub buldi
   
20 авг 18:36:21
CHELSEA2211
Shanx Sipx shuncha pul uvol.
   
20 авг 18:24:12
Сок Рат
Аҳмедовни майдонга тушириш вақти келмадимикин? Оскар бугун ўз даражасида ўйнай олмаяпти. O'z darajasidan 10 marta pas oynasayam Ahmedov tushmaydi.
   
20 авг 18:21:57
manutd_and
toshmi фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
18/19 yil Osiya ramziy terma jamoasi.Albatta faqat 18/19 yil emas umumiy 15/16,16/17,17/18,18/19 Osiyo kubogi 2015 dan keyn 18/19 gi mavsum oralig'i.Bu ramziy terma jamoada Uzb ning ikki futbolchisi Vitaly Denisov bilan Odil Ahmedov kiritilgan(asosiy tarkib)da.Demak tarkib 3-4-3 sxemada quydagicha. Darvozabon: Mitchel Langerak(Aus). Ximoyachilar: VITALIY DENISOV(Uzb),Yuto Nagatomo(Jpn),Niko Yeneres ya'ni Li Ke(China). Yarim ximoyachilar: Sshinzi Kagawa(Jpn),Ke son yong(Korea.J)ODIL AHMEDOV(Uzb),Kisuke Honda(Jpn). Xujum uchligi: Son Xin Min(Korea.J)Serdar Azmun(Irn),Sshinzi Okazaki(Jpn).
Qayerda chiqdi bu
   
20 авг 18:08:20
Tkmn&Uzb
babayban aut фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
oka qanca tikuvdiz afsus
Ex a ja uncha kopmas 8$ tikuwdim
   
20 авг 18:05:18
JUNINHO
кайси сайтдан курса булади
   
20 авг 17:20:49
toshmi
18/19 yil Osiya ramziy terma jamoasi.Albatta faqat 18/19 yil emas umumiy 15/16,16/17,17/18,18/19 Osiyo kubogi 2015 dan keyn 18/19 gi mavsum oralig'i.Bu ramziy terma jamoada Uzb ning ikki futbolchisi Vitaly Denisov bilan Odil Ahmedov kiritilgan(asosiy tarkib)da.Demak tarkib 3-4-3 sxemada quydagicha.
Darvozabon:
Mitchel Langerak(Aus).
Ximoyachilar:
VITALIY DENISOV(Uzb),Yuto Nagatomo(Jpn),Niko Yeneres ya'ni Li Ke(China).
Yarim ximoyachilar:
Sshinzi Kagawa(Jpn),Ke son yong(Korea.J)ODIL AHMEDOV(Uzb),Kisuke Honda(Jpn).
Xujum uchligi:
Son Xin Min(Korea.J)Serdar Azmun(Irn),Sshinzi Okazaki(Jpn).
   
20 авг 17:13:03
babayban aut
Tkmn&Uzb фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Nima dib oylesla 1-20daqiqa oraligida gol bolarmikan . Marathon bet pul tikgandim .
oka qanca tikuvdiz afsus
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг