

19 ёшли форвард июнь охирида "Базель"дан Бундеслига иштирокчиси сафига қўшилди.
"Эмболони харид қилишимизнинг кўплаб сабаблари бор. Биринчидан: У истиқболли футболчи. Аммо Моуриньо Эмболони МЮга сафига қўшиш учун бекордан-бекорга курашмаган. "Базель" сотган футболкаларнинг 80%да Эмболо номи бор эди. У очиқ кўнгил, доимо кулиб туради. Бошқа жамоалар қизиқиши туфайли Брилни қўлдан чиқаришимизни сезганимизда фаоллашдик" - дейди Хайдель.



