

Хабарга кўра, "Лион"дагилар Жердан Шакирининг ўйинидан қониқишмаяпти ва январда у билан хайрлашишлари мумкин.
"Лион" 30 ёшли Шакирини ёзда ўз сафига қўшиб олганди. Ўшанда "Ливерпуль" футболчисининг трансфери учун 6 миллион евро тўланган.
Ярим ҳимоячи жорий мавсумда "Лион" таркибида 13 ўйин ўтказиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.



