Шакер Зуаги: "Ҳали гуруҳдан чиқиш учун имкониятларимиз етарли"

Narzulla Saydullayev
4 мар 2015
"Бунёдкор" футболчиси Шакер Зуаги "Персеполис"га қарши бўлиб ўтган ўйиндан сўнг микст-зонада ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Афсуски, ўз майдонимиздаги баҳсда мағлуб бўлдик. Ғалаба қозониб, очколаримиз сонини 4 тага етказиб олишни истагандик. Яхши ўйин кўрсатдик. Эронликлар 2-3 тагина ҳужум қилиб ютиб кетишди. Ўйин давомида асосан ҳимояда ҳаракат қилишди. Кейинги ўйин ҳам ўз майдонимизда бўлади. Ўша ўйинда ғолиб чиқишга ҳаракат қиламиз.

Ҳали гуруҳдан чиқиш учун имкониятларимиз етарли. Тўғри, ушбу гуруҳда кучли жамоалар йиғилган. Аммо, бизда ҳам кучли футболчилар бор. Умид қиламизки, ҳали ҳаммаси яхши бўлади. Охиригача ишониш керак" - деб айтиб ўтди тунислик футболчи.

Азиз Тўхтамуродов ёзиб олди

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia