Шайх Салмон ОФК президентлигига қайта сайланди

Narzulla Saydullayev
30 апр 2015
Айни пайтда Баҳрайннинг Манама шаҳрида ОФКнинг навбатдаги— 26-конгресси бўлиб ўтмоқда.
Конгрессда Ўзбекистон Футбол Федерацияси биринчи вице-президенти— Сардор Раҳматуллаев ҳам иштирок этмоқда.

ОФК конгрессининг кун тартибидаги энг муҳим масала ОФК ва ФИФА асосий лавозимларига номзодларни сайлашдан иборатдир.

Айтиш жоизки, ОФК ижроия қўмитаси аъзолигига номзодлар орасида Сардор Раҳматуллаев ҳам бор.

Бир неча дақиқа аввал эса ОФК конгрессида Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Ҳалифа ОФК президентилигига қайта сайланди.

Бу ҳақда ЎФФ расмий твиттери хабар берди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia