UZ

Сўнгги янгиликлар

15:20Ўзбекистон футзал терма жамоаси ёпиқ эшиклар ортида ўтган ўйинда Россияга имкониятни бой берди  1 15:04"Динамо" янги мавсумга тайёргарликни Самарқандда бошлайди  1 14:35Канте, Фабиньо, Бергвейн, Бензема... "Насаф"нинг Элит ОЧЛ 6-туридаги рақиби ҳақида  5 14:10"Чемпионлик? Бу қўлимиздан келадиган иш" — Равшан Ҳайдаров  4 13:35Nike, Adidas ёки Under Armour? Жаҳон брендлари Мбаппе учун курашга киришди  0 13:00Сеҳргарлик, ғаройиб можаролар ва буюк камбэк. Африка Миллатлар кубоги ҳақида 10 та ғайриоддий факт  1 12:56"Пахтакор" ижарадаги икки футболчисини ортга қайтаради  4 12:47Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" ўйини бошқа стадионда ўтказилади  1 12:30"Локомотив" беларуслик хавбекка кўз тикди  3 12:12TVCOM'да бугунги тақвим: Италия Суперкубоги финали, Элит ОЧЛ ва бошқалар  2 12:01Ўзбекистон МТЖ январь ойида қаерда йиғин ўтказади?  4 11:33Винисиус ғавғоли ўйиндан сўнг Дубайга учиб кетди. Сабаби очиқланди  2 11:04U-23 Осиё чемпионати-2016. Энг тезкор голни урган ва умиди эрта сўнган Ўзбекистон  22 10:45Дани Алвес Португалия футбол клубини сотиб олиши мумкин  3 10:18Сергей Токов Суперлига жамоасида иш бошлаши мумкин  5

Шаҳбоз Жўрабеков: "Турнир жадвалига 4-5 турдан сўнг қараш керак. Мухлислар олдида юзимиз ёруғ бўлди" Янгиликлар

Шаҳбоз Жўрабеков: "Турнир жадвалига 4-5 турдан сўнг қараш керак. Мухлислар олдида юзимиз ёруғ бўлди"

Биринчи турда Олмалиқда мағлубиятга учраган "Бухоро" кеча Тошкентда "Қизилқум" устидан ғалабани тантана қилди.

Учрашувдан сўнг "Бухоро" футболчиси Шаҳбоз Жўрабеков фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Барча мухлисларни янги мавсум ва рамазон ойи билан табриклайман. Суперлигани яхши бошлаган эдик. ОКМК билан сўнгги сонияларда гол ўтказиб юборганимиз қимматга тушганди. Хатолардан тўғри хулоса чиқардик. Уч очко сув ва ҳаводек зарур эди. Масъулиятни ҳис қилган ҳолда барчамиз мураббийлар кўрсатмасини бажардик. Муҳими мухлислар олдида юзимиз ёруғ бўлди. Бизга ишонган барчага раҳмат. Бу ҳали бошланиши. Янада ёрқин ғалабаларимиз олдинда. Мазкур ғалаба ўзимизга ишончни ошириши шубҳасиз. 

Чемпионат бошланишида ҳамма жамоалар тенг ҳолатда бўлади. Энг яхшиси 4-5 турдан сўнг жадвалага қараш керак. Ўша вазиятда кучли ва кучсиз жамоалар ажралиб чиқади. Ҳозирча танаффусга яхши кайфиятда йўл оламиз ва кейинги ўйинларга тайёргарликни бошлаймиз",- дейди Шаҳбоз Жўрабеков. 

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика