Шаҳбоз Эркинов олий лигада еттинчи клуб сафида гол урди

Narzulla Saydullayev
26 авг 2016, 18:31
Қаршининг "Насаф" клуби олий лиганинг 20-турида "Қўқон-1912" жамоасига қарши ўйнади.

Учрашувдаги ҳисобни "аждарлар" ҳужумчиси Шаҳбоз Эркинов очди. Бу гол ҳужумчининг "Насаф" таркибидаги илк голи бўлди. Шундай қилиб, футболчи олий лигада еттинчи клуб сафида гол уришга муваффақ бўлди.

Бунгача Эркинов "Пахтакор", "Сўғдиёна", "Шўртан", "Олмалиқ", "Навбаҳор" ва "Машъал" клубларида тўп киритганди. Маълумот учун, ҳужумчи бугун ўзининг олий лигадаги 84 ва 85-голларини урди.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia