

- Бугун қийин ўйин бўлди. Умуман олганда, водий жамоалари билан ўйнаш осон бўлмайди. Ўзим ҳам водийда ўйнаганман, буни яхши биламан. Энг асосийси ғалаба қозондик. Жамоамизнинг ёрдами билан иккита тўп киритдим. Охиригача ҳаракат қилганимиз эвазига ғалабани ўшлаб қолдик. Халқимизни келаётган байрам билан табриклайман. Осмонимиз мусаффо бўлиб, олимпиячиларимиз сингари барча спортчиларимиз халқимизни хурсанд қилаверсин, - дейди Эркинов.
"Қўқон-1912" матбуот хизмати



