UZ

Сўнгги янгиликлар

23:04"Кальяри" — "Интер". Таркиблар маълум  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  10 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  176 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  33 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:20А Серия. "Ювентус" - "Аталанта" баҳси асосий таркиблари маълум!  2 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  7 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  11 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  8 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3 18:28АПЛ. Фернандеш пенальтидан гол ура олмаган ўйинда "Манчестер Юнайтед" мағлуб бўлди  44 17:52Усмон Дембеле: "Барселона"да кўп жароҳат олардим. Ҳозир танам профессионаллашди"  0 17:24Шешко "Юнайтед"даги дебют голини урди  1

Шаҳбоз Беғамов: "Пахтакор" Войнески давридаги жамоадан кўра икки карра камроқ вазият яратмоқда" Янгиликлар

Шаҳбоз Беғамов: "Пахтакор" Войнески давридаги жамоадан кўра икки карра камроқ вазият яратмоқда"

Таниқли инсайдер Шаҳбоз Беғамов ўз телеграм каналида "Пахтакор" — "Насаф" учрашуви ҳақида фикр билдирди.

"Насаф" мухлисларини ғалаба билан табриклайман.

Жамоа бугун ўйин тарафлама, тактик томондан ва вазиятлар яратиш борасида "Пахтакор"дан устун ўйнади. "Пахтакор" реал имконият ёки вазият яратмади. Жуда бўш ўйнади. Иштиёқ жиҳатдан ҳам "Насаф" рақибига қараганда икки карра кўпроқ ғалабани истади.

"Пахтакор" футбол ўйнаган темп ўрта даражадан паст, агрессия ноль ва иштиёқ буткул кўринмади. Табиийки бундай бўш ўйинда бирорта айтарли вазият яратилмади.

Ўйиндаги гол "из ничего", "фонарь" урилди, тўғри. Лекин шундан кейин "Насаф" катта жамоалардек тартиб билан натижага қаратилган ўйин қилди. Менимча, "Насаф" бугун "Пахтакор"дан кўпроқ ва кучлироқ қаршилик кутганди. "Насаф" жуда осон ютиб кетди.

Кулгули эшитилиши мумкин, лекин "Пахтакор" қаторасига нечанчи ўйиндирки Войнески давридаги жамоадан кўра икки карра камроқ вазият яратмоқда. Славче пайтида жамоа ўйинида тартиб бўлмаган бўлсада, ҳужумдаги вазиятлар етарлича ташкил қилинган. Шунчаки "реализация" жуда паст бўлганди.

"Пахтакор" чемпионлик ўйинини ўз уйида ютқазди. "Насаф" энг қийин рақибига қарши Тошкентда муҳим ўйинни ўз фойдасига ютди.

Суперлига чемпионлик пойгасида жуда катта бурилиш.

Буёғига "Насаф" чемпионат пешқадами сифатида қолган 6 турни жуда юқори босимда ўтказади. Жамоа менталитет жиҳатдан бунга тайёрми? Агар тайёр бўлса, унда қаршилик мухлислар жуда узоқ кутган онларга оз қолди. "Насаф" иштирокидаги ўйинлар жуда катта қизиқиш ва ажиотаж уйғотади", деб ёзади Беғамов.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика