"Севилья" мухлислар билан Европа лигасидаги ғалабани нишонлади

Aslanov Jasurbek
24 май 2016
"Севилья" мухлислари ўз севимлиларидан жуда хурсанд.

Жамоа УЕФА Европа лигаси финал баҳсида "Ливерпуль"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Андалусия клуби ушбу совринни кетма-кет уч маротаба қўлга киритди. "Севилья"нинг минглаб мухлислари шаҳар кўчаларида футболчилар билан байрамни нишонлашди.

Ўтган мавсумда "Севилья" президенти Хосе Кастро шаҳар мэридан (ҳокими) келаси йил учун байрам кунини қўшиб қўйишни сўраган эди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com