Серхио Регилоннинг қайси клубга ўтиши маълум бўлди
16 сен 2020 13:20
Янгиликлар
Серхио Регилоннинг қайси клубга ўтиши маълум бўлди
"Реал" ҳимоячиси Серхио Регилон фаолиятини АПЛда давом эттиради.
Клублар 30 миллион евролик трансфер борасида келишувга эришди. "Шпорлар" "Реал" сўраган икки талабга ҳам рози бўлди: шартномада ўйинчини 40-45 млн еврога қайта сотиб олиш банди бўлади, шунингдек "қироллик клуби" харид қилиш борасида бошқаларда устун бўлишади.
"Тоттенхэм" шунингдек 23 ёшли испаниялик футболчи билан 2025 йилга қадар мўлжалланган битим борасида келишувга эришди.
Футболчи ўтган мавсумни "Севилья"да ўтказди ва Андалусия клуби билан Европа Лигасида ғолиб чиқди. Регилон "Реал" тарбияланувчиси ҳисобланади. У Испания терма жамоасида 1та ўйин ўтказган.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Фикрлар