Серхио Рамосга Европа грандлари ҳамда Осиё жамоаси қизиқмоқда
24 май 2019 22:17
Янгиликлар
Серхио Рамосга Европа грандлари ҳамда Осиё жамоаси қизиқмоқда
«Реал» ҳимоячиси Серхио Рамосга бир қатор жамоалар қизиқиш билдирмоқда, дея хабар беради AS.
Унинг ўзи эса ЕЧЛда «Аякс»га мағлуб бўлган ўйиндан сўнг кийим алмаштириш хонасида Флорентино Перес билан юзага келган жанжал сабаб клубдан кетишни ўйлаётгани ҳақида хабар бергандик.
Манбанинг маълум қилишича, испаниялик ҳимоячига Англиянинг – «Манчестер Юнайтед» ҳамда «Ливерпуль» жамоалари кўз тикмоқда. Шунингдек, «Ювентус» вакиллар ҳам музокаралар ўтказишга тайёр. 33 ёшли футболчига Хитой жамоаси томонидан ҳам қизиқиш билдирилган.
Эслатиб ўтамиз, «бланкослар» сардорининг клуб билан шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган ва унинг трансфер нархи 30 млн. еврога баҳоланмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
00:46
3:0 дан кейин хотиржамликка ўрин йўқ! Арбелоа "Ман Сити"га қарши жавоб ўйинидан нима кутмоқда? 3
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар