UZ

Сўнгги янгиликлар

07:30Анчелотти нима учун Неймарн март ойидаги йиғинга чақирмаганини тушунтирди  0 01:30ОФК бош котиби: Эрон ЖЧ-2026 да иштирок этади  11 00:463:0 дан кейин хотиржамликка ўрин йўқ! Арбелоа "Ман Сити"га қарши жавоб ўйинидан нима кутмоқда?  11 00:12Неймар Бразилия терма жамоасининг қайдномасига киритилмади  8 00:04"Агар атайлаб урганимда, у ўрнидан тура олмасди!" Рюдигер рақибининг жағига берган зарбаси ҳақида  16 23:30Барча 18 жамоа чемпион бўлиши... ёки қуйи лигага тушиб кетиши мумкин бўлган Польша лигасига хуш келибсиз  0 23:00"Чўққида!" Винисиус Жуниор "Оскар" ютган Майкл Б. Жорданни қутлади  1 22:18Рой Кин МЮни огоҳлантирди: "Кэррик "иблислар" учун эмас, тайёр 3 та супер номзод бор!"  14 22:00Абрамовичнинг найранглари панд берди: "Челси" рекорд жарима ва трансфер тақиқига учради  4 21:23Гвардиола: "Реал" ҳам кўп ютқазган"  15 20:38Болбойни йиқитган Нету жазодан қутулиб қолди  0 20:32Анчелотти "Реал"даги муаммолар ҳақида: "Мбаппенинг келиши Кроос ва Начонинг кетишига тўғри келди, ўзгаришлар доим ҳам силлиқ кечмайди"  2 19:57Жеррард "Ливерпул"дан қўнғироқ кутмоқда  8 19:30Руни Кэррик ҳақида қандай фикрда?  3 19:02"Реал" юлдуз футболчи учун 160 млн евро тўлашга тайёр. У Пересга ёқади  7

Серхио Рамос ҳаммани қизиқтирган саволларга жавоб берди Янгиликлар

Серхио Рамос ҳаммани қизиқтирган саволларга жавоб берди

"Реал" ҳимоячиси Серхио Рамос жамоанинг сўнгги муваффақиятсизликлари, ОАВда "Қироллик клуби" ҳақида пайдо бўлган миш-мишлар борасида жавоб берди.

Жамоа сардори ижтимоий тармоқда ҳаммани қизиқтирган саволларга жавоб бериб, миш-мишларга нуқта қўйди.

"Сўнгги воқеалар ҳақиқий фожиа, аммо беркинмайман. Биз беркинмаймиз. Ҳаммаси учун жавобгармиз, сардор сифатида кўпроқ масъулият менга тушиши лозим.

Шу сабабли барча саволларга тўғридан-тўғри жавоб беришга қарор қилдим.

- Амстердамдаги сариқ карточка хатомиди? Ҳа, худди шундай. Мен 200% айбдорман.

- Нега "Реал" ҳамда "Аякс" ўртасидаги учрашув вақтида ҳужжатли фильмда суратга тушдим? Менинг маълум бир мажбуриятларим бор ва бунақа бўлишини (мағлубият) кутмагандим. Суратга олиш вақти атайин ўйин пайтига белгиланган эди.

- Перес билан кийиниш хонасида баҳслашдимми? Кийиниш хонасида содир бўладиган воқеалар ўша ерда қолади. Бизда ҳеч қандай муаммо йўқ.

- Жамоадошларимни танқид қилдимми? Футболчилар доимо кийиниш хонасида суҳбатлашишади ва бир-биримизни рухлантирамиз. Бу суҳбатлар бизга фойда беради.

- Марсело билан жанжаллашдимми? Ҳар бир машғулотда шундай бўлади, бу меҳнатимизнинг бир қисми. Аммо ушбу воқеа қолганлари каби кулгилироқ.

- Нега "Вальядолид"га қарши баҳсга йўл олдим? Жамоага яқинроқ бўлиб, уларни қўллаб-қувватлашни истадим.

- Мураббийга нима бўляпти? Қарорни фақат у қабул қилади ва биз аралашмаймиз. Мураббийни қаттиқ ҳурмат қиламиз ва доимо уни қўллаб-қувватлаймиз.


Агар муваффақиятлар бизни тўхтатмаса, омадсизликларга бизни енгишга имкон бермаймиз. Вазифамиз: Ишлаш ва ўсишда давом этиш.

Ёдингизда тутинг, баъзи инсонларга "Реал"дек жамоада ўйнашга муваффақ бўлган. Баъзиларимиз клуб тарихининг бир қисмига айландик, аммо "Реал" бор, кейин ҳам бўлади.

Биргаликда келажак учун ишлаймиз ва йўқотилган ишончни тиклаймиз.

Рейтинг: +37   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика