Сергей Лушчан: "Қўлни туширмасдан ишлашда давом этамиз, олдинда Кубок ўйини кутяпти"
20 авг 22:11
Янгиликлар
Сергей Лушчан: "Қўлни туширмасдан ишлашда давом этамиз, олдинда Кубок ўйини кутяпти"
- Ўйин ҳақида фикрингиз?
- Бундай ўйинлардан сўнг инфаркт бўлиб қолиш ҳеч гап эмас. Ўзимизга гол урамиз, ўзимиз қизил карточка оламиз. Бир киши кам бўлиб ҳисобда олдинга чиқиб қоламиз, кейин яна гол ўтказиб юборамиз. Афсус. Лекин қўлни туширмасдан ишлашда давом этамиз, олдинда Кубок ўйини кутяпти.
- Қизил карточкага муносабатингиз қандай бўлди?
- Тоза берилди деб ўйлайман. Футболчи рақибга тикка борди. Менимча, камида учта ўйинга дисквалификация қилинади. Футболчимиз ёш, иссиққон, ҳали тажрибаси катта эмас. Шунинг учун шундай бўлди. Бундай ҳолат учраб туради.

- Ўтказиб юборилган биринчи голни қандай изоҳлайсиз?
- Тезкор гол ўтказдик, дарвозабонимиз хатога йўл қўйди. Ўзимизга ўзимиз гол олиб келдик. Аслида айбни дарвозабонларга тўнкаш оғир, улар алоҳида олам, балки бу психология билан боғлиқдир.
- "Шўртан" турнир жадвалида охирги ўринда эканлиги футболчиларингизга бемалол ютамиз деган фикрни берган бўлиши мумкинми?
- 0:2 ҳисобида ортда бораётиб вазиятни тенглаштирдик. "Шўртан" охирги ўриндалигига қарамадик. Биз қийин баҳс бўлишини билардик. Нимаям дердим, ютишимиз керак бўлган ўйинда дуранг қайд этдик.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар