Сергей Лушчан: "Навбаҳор" футболчилари "Нефтчи"га ўтяпти? Балки..."
22 ноя 2024 20:57
Янгиликлар
Сергей Лушчан: "Навбаҳор" футболчилари "Нефтчи"га ўтяпти? Балки..."
- Жамоам сифатли ва яхши ўйин намойиш қилди. Ўйиннинг бориши ва натижасидан мамнунман.
- Одил Ҳамробековнинг асосий таркибда майдонга тушмаслиги сабаби нимада?
- Бу табиий ҳолат. У нафақат бизда, балки, терма жамоада ҳам алмаштирилмайдиган футболчи. Жамоанинг асосий футболчиси бўлса-да, унга дам бермоқчи эдик, бугун унинг хизматларидан умуман фойдаланмоқчи эмасдик. Лекин таркибимизда муаммолар бор эди, 4 футболчимиз дисквалификация сабабли ўйинда қатнашмасди. Ўйинга қадар у билан гаплашиб олдик ва 15-20 дақиқа ўйнашини сўрадик.

- Олдингизда таркибни ёшартириш вазифаси қўйилган бўлса, бу ишни бошладингизми?
- Клуб стратегияси шундай бўлмоқда. Лекин келаси йили ким ишлашини билмаймиз. Тўғри, айни дамда клубдагилар таркибни ёшартиришни, клубдан чиққан футболчиларни, Суперлиганинг бошқа клубларидаги наманганликларни қайтаришни режа қилишмоқда. Режа шундай, аммо буни амалга ошира оламизми йўқми, билмаймиз.
- Миш-мишларга қараганда "Навбаҳор"нинг кўплаб футболчилари "Нефтчи"га ўтармиш. Бу ҳақда нима дея оласиз?
- Балки. Бўлиши мумкин. Лекин миш-мишлар ҳақида бирор аниқ гап айтиб ҳам бўлмайди. Бу жуда қийин. Мавсум якунланганидан кейин кўрамиз. Футболчилар қаерни хоҳлашса, ўша ерга интилишади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар