

"Насаф"ни ғалаба билан табриклайман. Қийин ўйин бўлди. Икки тенг жамоа тўқнаш келди. Бизда биринчи бўлимда деярли юз фоизлик вазият бўлди, аммо ундан фойдалана олмадик. Рақиб эса пенальтидан гол урди. Ўйин голгача давом этар эди ва шундай ҳам бўлди", - дея фикр билдирди Сергей Лушчан бугунги баҳс ҳақида.



