UZ

Сўнгги янгиликлар

18:38"Сўғдиёна" хавбеки "Навбаҳор"га ўтмоқда  0 18:10"Челси" ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  0 17:36Бруну Фернандеш тахминан 1 ойга сафдан чиқди — ОАВ  0 17:05Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди  10 16:38ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон йилни 50-ўринда якунлади  12 16:21Африка Кубоги ғолиби қанча маблағ ишлаб олиши маълум бўлди  1 15:46Игорь Сергеев йил футболчиси бўлишда Жамшид Искандеровни қанча фарқ билан ортда қолдирди?  4 15:20Ўзбекистон футзал терма жамоаси ёпиқ эшиклар ортида ўтган ўйинда Россияга имкониятни бой берди  3 15:04"Динамо" янги мавсумга тайёргарликни Самарқандда бошлайди  4 14:35Канте, Фабиньо, Бергвейн, Бензема... "Насаф"нинг Элит ОЧЛ 6-туридаги рақиби ҳақида  6 14:10"Чемпионлик? Бу қўлимиздан келадиган иш" — Равшан Ҳайдаров  8 13:35Nike, Adidas ёки Under Armour? Жаҳон брендлари Мбаппе учун курашга киришди  0 13:00Сеҳргарлик, ғаройиб можаролар ва буюк камбэк. Африка Миллатлар кубоги ҳақида 10 та ғайриоддий факт  1 12:56"Пахтакор" ижарадаги икки футболчисини ортга қайтаради  5 12:47Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" ўйини бошқа стадионда ўтказилади  2

Сергей Лушан: "Ўйиннинг сўнгги қисмида фаоллашишимиз тактика билан боғлиқ ҳолат эди" Янгиликлар

Сергей Лушан: "Ўйиннинг сўнгги қисмида фаоллашишимиз тактика билан боғлиқ ҳолат эди"

Суперлига 2-тур доирасидаги "Сўғдиёна" — "Навбаҳор" (2:3) ўйинидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Сергей Лушан матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

— Ўйин тенг курашлар остида ўтди. Футболда ким кўп гол урган бўлса, ўша ғалабага эришади. Ўйин менга ёқди, футболчиларга миннатдорчилик билдираман. Менимча ўйинимиз мухлисларга ҳам манзур келди деб ўйлайман. Эҳтимол дуранг натижа адолатли бўларди, аммо биз ўз имкониятларимиздан фойдаландик. Рақибда ҳам иккита имконият бор, аммо улар ундан гол ура олишмади. Бу — футбол.



— ФИФАнинг таъқиқи сизларга қандай таъсир қилди?

— Ички гапларни айтмайман. Бизнинг жамоамиз мутлақ янги. Ўтган йил таркибдан фақат икки киши бор. Ўзбекистондаги барча ўз таркибини сақлаб қолди, аммо бизда вазият бошқача. Имкониятимиздан келиб чиқиб сифатли ўйинчиларни олдик. Қаердадир ўхшамоқда, қаердадир эса йўқ. Мудофаа ва ҳужумда муаммоларимиз бор. Ишлашда давом этамиз.

— Алишер Одилов ва Руслан Жиянов захирадан ўйинга қўшилди. Бу тактик қарормиди ёки улар 90 дақиқа ўйнашга тайёр эмасмиди?

— Бу кўпроқ тактик қарор эди. Уларга сўнгги 30 дақиқада ўйинни кучайтириш кераклигини айтдим. Ўтган ўйинда босим қила олмадик. Бу ўйинда эса биринчи бўлимда мудофаадан ўйнадик, иккинчи бўлимда эса ёш ва тезкор ўйинчиларни туширдик. Доим ҳам бундай тактика қиламиз дея олмайман, аммо бугун ушбу режамиз амалга ошди.



Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика