Сергей Лушан: “Омадимиз чопмади”
17 ноя 2016 21:52
Янгиликлар
Сергей Лушан: “Омадимиз чопмади”
“Бунёдкор” – “Навбаҳор” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “қалдирғочлар” устози қатнашди.
- Кутилмаганда ўз уйимизда 1:1 ҳисобида дуранг ўйнадик. Ўйин борасида айтадиган бўлсам, ҳаракатларимиз ёмон чиқмади. Шунчаки омадимиз чопмади. Рақибнинг зич ҳимоясини ёриб ўтишга ҳаракат қилдик. Бироқ кўп ҳолларда якуний зарбаларимиз нишонга бориб тушмади.
Вазиятлардан фойдаланганимизда балки ҳисоб йирик кўринишга келармиди. Бугунги дурангдан кейин иккинчи ўринда қолишимиз ойдинлашди. Охирги йиллардаги натижамиз яхшиланди. Бугун тактик жойлашувимизда ўзгаришлар қилишга мажбур бўлдик.
Акмал Шораҳмедов чап қанотда ўйнади. Иккинчи таймда эса кўпроқ ҳужум уюштиришга мажбур бўлиб, уни яна эски жойига қайтардик, - дейди Сергей Иванович.
"Бунёдкор" матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди
Фикрлар