

"Машъал" аслида Суперлига савиясидаги жамоаларидан бири ва уларга қарши бизни оғир ўйин кутиб турганди. Ўйиннинг дастлабки дақиқаларида жамоамизда ҳаяжонланиш пайдо бўлди. Бироздан сўнг йигитларда ушбу жамоа билан тенгма-тенг ўйнасак бўлар экан деган фикр пайдо бўлди.
Футболчиларимнинг ўзига бўлган ишончи ортди ва дастлабки голни ҳам биз урдик. Аммо барибир рақибимиз мақсадига эришди. Ўйин учун йигитларга раҳмат. Дурангга мос ўйин бўлди", - дейди Лебедев.
"Истиқлол" матбуот хизмати



