Сергей Арслонов: "Сурхон"нинг бугунги кунда эгаллаб турган ўрни тасодифий натижа эмас"
03 июл 2023 00:12
Янгиликлар
Сергей Арслонов: "Сурхон"нинг бугунги кунда эгаллаб турган ўрни тасодифий натижа эмас"
“Ўйин асабий тарзда кечди. Рақибнинг кучли томонларини билардик. Биринчи таймда рақибга айрим худудларни назорат қилишига ҳалақит қила олмадик. Иккинчи таймда вазиятни ўзгартиришга эришдик. Умуман олганда, ўйиндаги вазиятлардан келиб чиқсак дуранг адолатли натижа”, - деди Арслонов.
“Жамоамиз мусобақа жадвалида бугунги эгаллаб турган ўрнини олсак, кўпчилик буни кутмаган бўлиши мумкин, аммо жамоамиз амбицияси юқори ва бу тасодифий натижа эмас. Айтишим мумкинки, хоҳиш борасида ҳеч бир жамоага ютқазмадик”.
“Асилбек Жумаевнинг бугун майдондаги позицияси шундай эди. У ўйинни ўз қўлига олиши ва ҳужумларни бошлаб кескинликни оширишини режалаштиргандик. Шунинг учун ҳам тўп учун курашларда бироз кескинроқ ўйнаган бўлиши мумкин. Унинг позицияси шуни тақозо қиларди. Ҳужумларни бошлашда рақиб ҳудудига яқинроқ ўйнадик. Шу боис, унинг ҳаракатлари бироз кескинроқ кўрингандир”.
“Жамоамиз ёшларга эътибор қаратаётгани ўз самарасини бераяпти. Масалан, Жумаев ёшлар жамоасида ўйнаб эътиборга тушди ва бугун у асосий таркиб ўйинчиси. Жамоамизнинг фалсафаси ҳам ёшларни жалб этишга ва уларга имкон беришга қаратилган. Қолаверса, ёшларни ўзимизнинг минтақадан қидиришга ҳаракат қилаяпмиз. Сурхондарёда доим истеъдодли футболчилар етарлича бўлган. Уларни тарбиялаб келажакда асосий жамоада ўйнашига шароит яратиб бериш асосий мақсадимиз. Мураббий сифатида У21 жамоамиз ўйинларини доимий равишда томоша қилишга ҳаракат қиламан. Бу мусобақа айнан ёшларни кўздан кечириш ва уларни асосий жамоага тайёрлаб боришни кўзда тутади”.
Фикрлар