Сергеев “Тобол”ни тарк этди

Оқил Абдубарноев
27 янв 2023
Қозоғистоннинг "Тобол" клуби футболчиси Игорь Сергеев клубни тарк этди.

Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси клубнинг иккинчи йиғин учун қайдномасидан ўрин олмади.

Игор ўтган мавсум клуб сафида 24 учрашувда 8 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

"Тобол"нинг иккинчи йиғини Туркияда 29 январдан 19 февралга қадар давом этади.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: GoalKz