Сербияда нотўғри пенальти қўйган ҳакам қамалди

Mirjalol Normatov
1 апр 2021
Футбол ўйини давомида натижага таъсир кўрсатган ва қўпол хатога йўл қўйган ҳакам Сржан Обрадович суд томонидан айбдор деб топилди.

У 2018 йилнинг баҳорида "Спартак" Суботица - "Раднички" учрашувида мезбон жамоанинг ғалабасига ҳисса қўшгани учун, яъни, нотўғри пенальти белгилагани учун 15 ойлик қамоқ жазоси берилди. Шунингдек, 10 йилга футбол фаолиятидан ҳам четлатилди.

Ушбу ғалабадан кейин "Спартак" Европа лигаси саралашига йўлланма олганди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Ўхшаш янгиликлар