UZ

Сўнгги янгиликлар

18:32Шавкат Юсупов: "Олимпик" етарлича муаммолар туғдирди"  0 18:20"Барселона" Рэшфорднинг ҳуқуқларини сотиб олишга тайёр  0 17:57Про лига. "ФарДУ" сафарда "Олимпик"ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди  0 17:47Сергей Лушчан "Навбаҳор"ни тарк этдими?  7 17:40Экитике: "Ливерпуль" мен учун қанча тўлагани қизиқ эмас"  0 17:18Пеп Гвардиола: "Абдуқодир Ҳусанов жисмоний жиҳатдан айни кучга тўлган Кайл Уокерга ўхшайди"  3 16:52"Реал" Салибага қизиқишини сақлаб қолган  0 16:24Аморим "Интер" футболчисини "Манчестер Юнайтед"га олиб келмоқчи  1 15:55Франция Дембеленинг ғалабасидан сўнг "Олтин тўп" соҳиблари сони бўйича биринчи ўринга чиқиб олди  3 15:32"Футбол олами". "Навбаҳор"да 0:5, "Пахтакор" аутсайдерни юта олмади, ОКМКдан 5:1  0 15:06Антонио Конте: "Скудеттодан кейин биздан умидлари катта"  1 14:39Ўзбекистон U-15 терма жамоаси ОКМК U-16га ҳеч қандай имкон қолдирмади  2 14:11"Арсенал" асосий футболчиси 2 ойга сафдан чиқди  3 13:42Жоан Лапорта: "Олтин тўп" учун сўровномадаги иккинчи ўрин Ямалга мотивация беради"  13 13:14"Барселона" ярим ҳимоячиси тахминан 3 ҳафта майдонга тушолмайди  0

Сербия Суперлигаси. Ўзбекистон чемпионатида қайси давлат футболчилари кўпроқ? Янгиликлар

Сербия Суперлигаси. Ўзбекистон чемпионатида қайси давлат футболчилари кўпроқ?

Теглар :  Coca Cola Суперлига
Бу йил Суперлигадаги легионерлар ҳақидаги мақолаларимизни давом эттирамиз. Ички чемпионат баҳсларида умумий ҳисобда 23 хориж давлатидан 57та футболчиларни клублар рўйхатдан ўтказди.


Қайси давлатдан футболчи кўп?

Улардан энг кўпи одатдагидек Сербияга тўғри келди.  14та жамоа таркибида 20 нафар сербиялик ўйинчи тўп тепди.  Бу йил АГМК, "Локомотив" ва "Металлург"дан ташқари барча 11та клубда лоақал биттадан сербиялик бор. Кейинги ўринда Россия мамлакати футболчилари, 5 нафар. Испаниядан 4та, Украинадан 4та тўп тепарлар ҳаракат қилди. Аввалги йилларга фарқли равишда грузиялик футболчилар бу мавсумда 3 нафар бўлди. Ваҳоланки, битта жамоада шунча Грузин футболчилари тўп тепганига кўп гувоҳ бўлганмиз. Балки 2023 йилда яна шу кўрсаткич қайтар. 

Сербия 20

Россия 5

Испания 4

Украина 4

Тожикистон 5

Грузия 3

Нигерия 3

Қирғизистон 2

Гана 1

Бразилия 1

Камерун 1

Эрон 1

Хорватия 1

Италия 1

Молдавия 1

Польша 1

Аргентина 1

Эстония 1

Доминикан Республикаси 1

Хорижликлар хизматига энг кўп эхтиёж сезган жамоалар

АГМК, "Сурхон", "Пахтакор" жамоаларида ушбу мавсум 7тадан легионер ҳаракат қилди. АГМК: Алишер Жалилов (Тожикистон), Сияваш Ҳақназарий (Эрон), Мартин Боаке (Италия), Андрей Мишенко (Украина), Александр Касьян (Россия), Георгий Папава (Грузия), Дану Сапатару (Молдовия). "Сурхон": Зоир Жўрабоев (Тожикистон), Луисми Кезада (Доминикан Республикаси), Мирослав Маркович (Сербия), Хосе Мартинес (Испания), Серхио Родригес (Испания), Рубен Санчес (Испания), Хави Химинес (Испания). Энг кам кўрсаткич "Металлург"да бўлди. Бекободликлар иккинчи даврада босниялик Керим Палични ўз сафига қўшиб олди. 

Керим Палич 


Дебютантлар давлатлар

Эрон (Сияваш Ҳақназарий), Аргентина (Гонсало Ритакко), Польша (Пшемислав Банашак), Доминикан Республикасидан (Луисми Кезада) биринчи маротаба Суперлигага футболчи жалб қилинди. 

Гонсало Ритакко 


Легионерлар лимитидан тўлиқ фойдалан клублар

ЎзПФЛ клублар 4+1 легионерлар лимитидан фойдаланишга руҳсат берган. Якуний маълумотларга кўра йил давомида "Навбаҳор", "Сурхон", АГМК, "Бунёдкор" лимитдан тўлиқ фойдаланди. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика