

"Геркус билан 100 минг доллардан гаров ўйнашга тайёрман, "Локомотив" жорий мавсум охирида кучли учликда бўлмайди. Аммо агар "Локомотив" медал олса, чўнтагимдан 100 минг доллар тўлайман. Мабодо у ютқазса, ўз чўнтагидан 50 минг доллар сарфласин, РТЙ (Россия Темир Йўллари)никидан эмас" - дейди Селюк.
Эслатиб ўтамиз, "Локомотив" 2017/2018 мавсумда Россия чемпионига айланган эди.
Амалдаги чемпион мавсумни мағлубият билан бошлади. Улар Россия Суперкубоги учун баҳсда ЦСКАга 0:1 ҳисобида таслим бўлишди. "Уфа"га қарши Россия чемпионати ўйинида эса ҳисоб очилмади.



