«Саутгемптон» президенти: «Ван Дейк бу ёзда сотилмайди»
17 авг 2017 07:02
Янгиликлар
«Саутгемптон» президенти: «Ван Дейк бу ёзда сотилмайди»
«Саутгемптон» президенти Ральф Крюгер клуб ўз ҳимоячиси Виргил ван Дейкни сотмаслигини маълум қилди.
«Виргил бу трансфер ойнаси вақтида сотилмайди. Бу ерда ҳеч қандай шахсий манфаат йўқ, бу шунчаки «Саутгемптон»нинг сиёсати ўзгарганини англатади.
Клубга келган биринчи йилим жамоани беш нафар футболчи тарк этди ва олти футболчи сотиб олдик. Кейинги йил 3 нафар футболчи кеди ва 7 футболчи келди, ўтган йил беш нафар футболчи сотдик ва беш нафар футболчи харид қилдик.
Ҳозир бизни бир футболчи тарк этди ва икки футболчи келди, айнан шундай клуб бўлишни истаймиз.
Таркибни сақлаб қолишга уринамиз. Бу келажакда еврокубокларда иштирок этиш имкониятини беради», – дейди Крюгер.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Фикрлар