Саудия Арабистонида чемпионат тугади: "Ал Наср" - чемпион, "Оҳод" тушиб кетди

Xayrulla Xoliqov
17 май 2019
Саудия Арабистони миллий чемпионатида навбатдаги мавсум ўз якунига етди.

Чемпион номи охирги турга келибгина аниқ бўлди. Ўз майдонида "Ал Батин" клубини қабул қилган "Ал Наср" 2:1 ҳисобида ғалабага эришиб, якунда 70 очко билан чемпионликни қўлга киритди. Чемпионлик учун курашда "Ал Ҳилол" ҳам охиригача баҳс олиб борди. Фақат бу жамоа бир очко кам тўплаб иккинчи ўринни эгаллади. 

"Пахтакор"нинг ОЧЛдаги гуруҳдоши "Ал Аҳли" чемпионатни 4-ўринда, "Локомотив" билан битта гуруҳдан жой олган "Ал Иттиҳод" 10-ўринда тугатди. Қисқа муддат Игнатий Нестеров фаолият олиб борган "Оҳод" эса охирги ўрин билан қуйи дивизионга тушиб кетди.


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: the-afc.com