Саудия Арабистони терма жамоаси футболчилари Португалиядаги илк машғулотини ниқоб таққан ҳолда ўтказди

Sherzod Nurmatov
10 окт 2023
Мазкур ҳолат сабаби маълум қилинди.

Саудия Арабистони терма жамоаси футболчилари Португалиянинг Лагос шаҳрида бўлиб ўтган илк машғулотида ниқоб билан ҳаракат қилишди.

"Al Riyadh" нашри хабарига кўра, Италиянинг спорт технологияларига ихтисослашган "O2Up" компанияси саудия арабистониликларни ушбу ниқоб билан таъминлаган.

Терма жамоа бош мураббийи Роберто Манчини ва унинг ёрдамчилари ушбу технология орқали футболчиларнинг жисмоний ва саломатлик ҳолати тўғрисида маълумотлар базасини тўплаш имкониятига эга бўлишган.

Таъкидланишича, ушбу ниқоблар стрессни камайтириш ва мушаклар шикастланишининг олдини олишга ҳам хизмат қилади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Al Riyadh