Саудия Арабистони қирол кубоги. «Ал Иттиҳод» — «Ал Ҳилол» ўртасидаги марказий учрашув ғолиби пенальтилар серияси орқали аниқланди

Khoja
8 янв 2025
Саудия Арабистони қирол кубогининг сўнгги чорак финал учрашуви бўлиб ўтди.

Унда «Ал Иттиҳод» ва «Ал Ҳилол» ўзаро баҳс олиб борди. Учрашувнинг асосий вақти 1:1 ҳисобида якунланди. Экстра-таймларда ҳам жамоалар биттадан гол уришга эришдилар. Пенальтилар сериясида эса Бензема бошчилигидаги жамоанинг омади келди ва «Ал Иттиҳод» мусобақанинг ярим финалига йўл олди.

Саудия қироли кубоги. 1/4 финал

Ал Ҳилол — Ал Иттиҳод — 2:2

Пеналтилар серияси — 1:3.

7 январь, «Кингдом Арена»

Голлар: Салим Ад Довсари (72), Леонардо (101) — Бензема (63, 114).

Ал Ҳилол – Буну, Лоди (Ал Ҳарби, 90+2), Ал Булайҳи, Кулибали, Канселу (Ал Ями, 90+2), Милинкович-Савич, Невеш (Канно, 100), Салим Ад Довсари, Ал  Ҳамдан (Носир Ал Довсари, 65), Малком, Митрович (Маркос Леонардо, 13).

Ал Иттиҳод – Райкович, Кадеш, Данилу Перейра, Ал Муса (Ас Скурк, 83), Ауар (Ҳавсави, 88), Митай (Ал Биши, 105), Фабинио, Канте, Аш Шенгити, Бергвейн (Ал Обод, 97), Бензема.



KhojaМуаллиф
Манба: championat.com