Сарваржон Холматов: «Таътилга яхши кайфиятда чиқмоқчимиз»

Narzulla Saydullayev
1 июл 2016, 12:23
Бугун олий лига жамоалари расман биринчи давра охирги тур баҳсларини якунлашади. Унда “Қизилқум” жамоаси Жиззахда “Сўғдиёна” футболчилари меҳмони бўлади.

Учрашув олдидан навоийликлар ярим ҳимоячиси Сарваржон Холматов фикрлари билан қизидик.

— Чемпионатни ёмон бошламагандик, — дейди Сарваржон Холматов. — Афсуски, охирги тур ўйинларини бир текис ўтказа олмадик. Айрим муҳим баҳсларда ўз майдонимизда рақибларга зарур очколарни улашдик. Аммо шунга қарамай, мавсум оралиғидаги таътилга яхши кайфиятда чиқишни истаймиз.
Рақибимиз — “Сўғдиёна” жамоаси уй учрашувларини шиддатли ва юқори кайфиятда ўтказишини яхши биламиз. Жиззахликлар бу йилги мавсумни ҳар доимгидан-да ҳужумкор руҳда ўтказишаётганини барча кўриб, билиб турибди. Шу боис, навбатдаги турга пухта тайёрландик. Сафарда ўйнашимизга қарамай, чиройли футбол намойиш этиб, ижобий натижани қўлга киритиш учун майдонга тушамиз.

“Қизилқум” ПФК Матбуот хизмати.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia