

“Дибала – феноменал ўйинчи. Ягона қийинчилик шундаки, икки ўзига хос футболчилар Пауло ва Роналдуни майдонда бирлаштириш осон эмас. Улар ҳар қандай ҳолатда ўйин натижасини ҳал қилиши мумкин.
Тактик томондан уларни биргаликда ўйнатиш мушкул, аммо таркибда икки иқтидорли ўйинчилар бўлса, қолганлар бунга мослашиши зарур бўлади – ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам. Рақиб жарима майдони бўш қолиш хавфи бор, лекин бу муаммо жуда ёқимлидир”, дейди италиялик мутахассис.



