UZ

Сўнгги янгиликлар

15:25Суперлига. "Нефтчи" – "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 15:05Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Кореяга имкониятни бой берди  2 14:23Суперлигада мавсумнинг энг яхшиларини аниқлаш жараёни старт олди  1 14:00Суперлига. "Сўғдиёна" – "Бунёдкор" (матнли трансляция)  0 13:47Жамшидбек Рустамов: "Мен учун Ирландия билан баҳс қийин кечди"  0 13:26"Қизилқум" етакчиси "Нефтчи"га ўтмоқда  2 12:46Манба: "Қизилқум" "Нефтчи"ни ютса, ҳар бир футболчи 40 миллион сўмдан олади  53 12:29"Барселона" ва ПСЖ УEФА томонидан муаммога учради. Нима бўлди?  0 12:02Иброҳим Шокиров: "Европа жамоалари билан фарқ катта эмасди"  1 11:40"Лига кучайиб қолмади": Ла Лига президенти Саудия Арабистони чемпионатини танқид қилди  17 11:04"Арсенал" А Сериянинг юлдузларидан бирини қўлга киритиш бўйича музокараларни бошлади  2 10:40Абдулмалик Анваров: "Худо хоҳласа, тўхтаб қолиш йўқ"  3 10:17Флик "Реал" босими ҳақида: "Улар жуда жиддий рақиб. Лекин бошқа жамоалар ҳам бор"  3 09:53Шукуруллаев: "Уларга қарши баҳсда бор кучимизни бериб қўйдик"  3 09:26"Ливерпуль" АПЛ юлдузига қизиқиш билдирмоқда. Бироқ У Аморим жамоасида тўп сурмоқчи  0

Сардор Собирхўжаев: "Ўйиннинг бошида бироз бўшашиб ҳаракат қилдик, тактик ўзгаришлардан кейин вазиятни ўнгладик" Янгиликлар

Сардор Собирхўжаев: "Ўйиннинг бошида бироз бўшашиб ҳаракат қилдик, тактик ўзгаришлардан кейин вазиятни ўнгладик"

"CAFA Nation's Cup-2023" мусобақаси доирасидаги Туркманистон – Ўзбекистон учрашувидан сўнг футболчи Сардор Собирхўжаев ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.


- Учрашув ҳақида фикрларингиз?

- Ўйиннинг бошида бироз бўшашиб ҳаракат қилдик. Рақиб биринчи таймда яхшироқ ўйнади. Бизда вазиятлар бўлмади, уларда эса бўлди. Иккинчи бўлимда мураббийларимиз тактик ўзгаришлар амалга оширишди ва ўйин яхши томонга ўзгарди. 

- Шомуродовнинг майдонга тушгани жамоа аъзоларига қўшимча ишонч бағишлади десак бўладими?

- Албатта, албатта. Шомуродов, Машарипов ва Шукуров ҳозирги даврда терма жамоа лидерлари. Уларнинг бирортаси бўлмаса ҳам ўйинда бироз муаммо бўлиши мумкин. 

- Кейинги ўйин ҳақидаги фикрингиз?

- Гуруҳдаги нариги учрашув дуранг билан якунланибди. Бу эса биз кейинги босқичга чиққанимизни англатади. Менимча, мураббий учинчи учрашувда ўйин амалиёти кам бўлган футболчиларга имконият берса керак. Барибир, Эрон терма жамоаси ўз ўйинларида ғалаба қозонишини тахмин қилсак бўлади. 

- Туркманистондан бу даражадаги қаршиликни кутганмидингиз?

- Тўғриси, йўқ. Чунки биз рақибнинг олдинги учрашувини кўрдик. Улар Тожикистонга қарши бундай ўйин кўрсатмаганди. Биринчи ўйинда Туркманистон таркибидаги тўққизта футболчи ўйнамаган экан. 

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика