Сардор Собирхўжаев: "Бунёдкор" таклифига ўйлаб ўтирмасдан рози бўлдим"

Aziz Tukhtamuradov
26 июл 2017
Яна "Бунёдкор" аъзосига айланган Сардор Собирхўжаев собиқ жамоасига қайтганидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Менга ишонч билдириб жамоага чақиришганидан хурсандман. "Бунёдкор" бегона жамоа эмас. Олдин ҳам бу ерда ўйнаганман. Асосий мақсадимиз мухлисларни стадионга қайтариш ва максимал даражада ўйин кўрсатиш.

Таклиф тушганида ўйлаб ўтирмасдан рози бўлдим. Чунки, "Бунёдкор" олдига доим юқори мақсадларни қўяди. Бундай жамоада ўйнашни эса кўп футболчи орзу қилади", - дейди Сардор Собирхўжаев.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: championat.asia