

"Насаф"га қарши ўйинга жуда яхши тайёргарлик кўрдик. Биз бу баҳсда фақат ва фақат ғалаба иштиёқида тушамиз. "Насаф"нинг кучли томони шундаки, уларда жамоавий ўйин яхши йўлга қўйилган. Халқаро аренада илк маротаба юртдошларимга қарши майдонга тушиш олдидан озгина ҳаяжон борлигини яширмайман. Бу ҳаяжон майдонга тушишим билан йўқолиб кетади. Гуруҳдан чиқишимиз учун деярли биргина қадам қолган. Шу боис эртага ғалаба қозонишимиз талаб этилади. Ўйинда нима бўлишини эса Худо билади. Шуниси аниқки, бу тўқнашув қизғин курашларга бой бўлади. Ўйлайманки, учрашув мухлисларга ёқади. "Насаф" жамоасига эса омад тилаб қоламан", - дея ўз фикрларини билдириб ўтди Сардор Рашидов.


