Сардор Рашидов: "Ҳозир "Локомотив"нинг "олтин даври"
04 мар 2018 13:55
Янгиликлар
Сардор Рашидов: "Ҳозир "Локомотив"нинг "олтин даври"
"Темирйўлчилар" жамоасининг янги аъзоси – Сардор Рашидов Осиё Футбол Конфедерацияси расмий сайтига мазкур ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди:
- Мен кўпроқ ўйнашни ва футболчи сифатида ўсишни истадим. Шу сабабли ҳам "Ал Жазира" жамоасини тарк этиб, "Локомотив" сафига келиб қўшилдим. Бу бежиз эмас. "Локомотив" – катта клуб. У айни пайтда Осиё майдонларида иштирок этмоқда ҳамда жуда катта мақсадларни кўзлаган. Мен бу жамоага ҳар бир мусобақада соврин ютиш мақсадида келдим. Ҳар бир жамоанинг ҳам "олтин даври" бўлади. Ҳозир айнан "Локомотив"нинг даври. Жамоа етарли даражада салоҳиятга эга ва Осиё Чемпионлар Лигасида улкан зафарни кўзламоқда. Мен ушбу жамоа билан улкан ғалабаларга эришмоқчиман. Йўқса Ўзбекистон чемпионатига қайтмаган бўлардим, - дея таъкидлади Рашидов.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
10 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар
Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?
Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди
"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди
Фикрлар