Сардор Рашидов: Дебютим муваффақиятли чиққанидан хурсандман
16 окт 2013 14:28
Янгиликлар
Сардор Рашидов: Дебютим муваффақиятли чиққанидан хурсандман
Ўзбекистон – Вьетнам учрашув якунланиши биланоқ “Спорт ТВ” мухбирлари ўйиндаги биринчи гол муаллифи Сардор Рашидовнинг фикрлари билан қизиқишди.
- Рақиб муносиб қаршилик кўрсатишга интилди. Биз кўпроқ ғалаба қозонишни истагандик ва мақсадимизга эришдик. Ўйин бошларида ҳаяжон сезилди. Тажрибали футболчилар билан бирга ўйнаш учун захирадан майдонга тушдим. Бироқ кейин ҳаммаси жойига тушди. Миллий терма жамоадаги дебютим муваффақиятли чиққанидан хурсандман. Агар футболдаги мақсадим ҳақида гапирадиган бўлсам, 2018 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этишни истайман. Бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга раҳмат, - дейди Сардор Рашидов.
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар