

Ушбу учрашув олдидан Қатарнинг "Ал Жаиш" клубида тўп тепаётган Сардор Рашидов ўз фикрларини билдирди.
"Айни дамда "Ал Садд" футболчилари яхши спорт формасида. Улар сафида тажрибали ярим ҳимоячи испаниялик Хави тўп тепади. Ушбу футболчи тўпни ўзи билан моҳирона олиб юради. Майдонни бемалол кўра олади ва жамоадошларига тўпни аниқ етказиб беради. Бугунги баҳс биз учун финалга тенг бўлади. Ушбу учрашувда "Ал Садд"ни мағлубиятга учратишга ҳаракат қиламиз", - дейди Сардор Рашидов.

Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди


