

Нега деяпсизми? Бугун "Ал Жайиш" Осиё Чемпионлар лигаси ярим финал жавоб учрашувида "Ал-Айн"ни қабул қилади. БААда ўтган илк учрашувда мезбонлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Ўша баҳсда Сардор Рашидов ўз жамоасининг ягона голига муаллифлик қилган. Агар бугун "Ал Жайиш" икки учрашув натижасига кўра "Ал-Айн"дан устун келса, Сардор Рашидов Осиё Чемпионлар лигаси финалида ўйнайдиган илк ўзбекистонликка айланади.
20:15. "Ал Жайиш" - "Ал-Айн"


