

Кеча "Ал Жазира" Голландиянинг "Фортуна Ситтард" жамоасига қарши назорат учрашувини ўтказди. Муросасиз кечган ўйинда Рашидовнинг жамоаси рақибларига 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Ушбу ўртоқлик баҳсида Сардор Рашидов 45 дақиқа ҳаракат қилди ва рақиблар дарвозасини 1 маротаба ишғол қилди.



