UZ

Сўнгги янгиликлар

18:20ПСЖ "Реал" асосий футболчисига фойдали шартнома таклиф қилишга тайёр  0 17:51"Челси"нинг икки футболчиси сафга қайтди ва "Астон Вилла"га қарши ўйинга тайёр  0 17:22"Манчестер Юнайтед" Семеньо бўйича муваффақиятсизликдан кейин "Лейпциг" юлдузига кўз тикди  3 16:54"Атлетико" Сёрлотни 35-40 млн евро эвазига сотишга тайёр  0 16:26"Андижон"га яна бир тажрибали футболчи келмоқда  16 15:59Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!  20 15:40Марокаш Африка Миллатлари Кубогида 1,2 млрд долларгача даромад олиши мумкин  0 15:13Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ортиқча вазнли футболчиларини четлаштиради  0 14:45Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасининг биринчи давра рамзий жамоасидан жой олди  2 14:22Ғалабасиз мавсум  15 13:54Аҳмедов "Навбаҳор"дан кетди: унинг янги жамоаси маълум  20 13:32"Манчестер Юнайтед" "Борнмут" ярим ҳимоячисини шорт-листга қўшди  1 13:03Рэшфорд кейинги режалари билан ўртоқлашди  0 12:34Расман: "Сўғдиёна" сербиялик дарвозабон трансферини эълон қилди  8 12:06Халқаро спорт тадқиқотлари маркази Ўзбекистон Суперлигасининг энг қиммат футболчилари рўйхатини эълон қилди  3

Сардор Қаҳҳоров: "Жамоани олий лигадан туширворишга ҳаққимиз йўқ!" Янгиликлар

Сардор Қаҳҳоров: "Жамоани олий лигадан туширворишга ҳаққимиз йўқ!"

Олий лига дебютанти "Обод" турнир жадвалининг сўнгги поғонасидан жой олиб турибди.

Бу ёғига Жаъфар Ирисметов шогирдлари учун ҳар бир очко олтинга тенг бўлади. Хусусан, бугун бўлиб ўтадиган "Обод" - "Навбаҳор" учрашуви ҳам олти очколик баҳсдир. Биз беллашувдан олдин мезбонлар ҳимоячиси Сардор Қаҳҳоровнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Мен "Обод"га иккинчи даврада келиб қўшилган бўлсамда, қисқа вақт ичида ички муҳитга мослашиб кетдим. Сабаби, жамоада аҳил коллектив йиғилган. Футболчилар бир-бири билан жуда иноқ. Шунинг учун муҳитга мослашишим қийин кечмади. Қолаверса, жамоадошларимни қаттиқ ҳурмат қиламан. Бундай клубни олий лигадан тушириб юборишга ҳаққимиз йўқ. Боз устига, раҳбарият ҳам бизга ишониб, қўллаб-қувватлаб келмоқда. Биздан талаб қилинадигани шуки, навбатдаги ғалаба қозониб, олий лигадаги ўрнимизни сақлаб қолишимиз керак. Гарчи иккинчи давранинг ярмига келиб улгурган бўлсакда, ҳали имкониятимиз бор. "Навбаҳор" ҳам ҳурматга лойиқ рақиб. Бугунги баҳс муросасиз кечиши аниқ. Аммо бизни фақат ғалаба қониқтиради ва майдонга уч очко учун тушамиз.

"Обод" матбуот-хизмати

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика