UZ

Сўнгги янгиликлар

18:59Футзал. Ўзбекистон Россияга қарши ўйинда даҳшатли камбэк қайд этиб, ғалабага эришди  2 18:47Азиз Амонов — "Динамо" футболчиси  2 18:25"Арсенал" мухлислари учун хушхабар  0 17:39"Насаф": Шароф Муҳитдинов билан шартнома узайтирилди  1 16:46Филипе Луис Европа клубини бошқармоқчи  5 16:06"Ливерпул" Бразилиянинг ёш иқтидорларидан бирини нишонга олди  1 14:5241 ёшли Тьяго Силва эркин агентга айланди  1 13:58Рауф Инилеев: "Мундиал арафасида ҳеч ким жароҳат олмаслиги муҳим, чунки захирамизда бошқа Шомуродов, Юсупов ва Ҳусанов йўқ"  10 13:55Пауло Дибала энди "Рома"га керак эмас  3 13:22“Рома” Мадрид клуби ўйинчисини қишда ўзига жалб қилмоқчи  0 13:02TVCOM'да бугунги тақвим: OCTAGON 83 жанглари ва бошқалар  0 12:43Норчаев Германияда операция қилинди. У қачон сафга қайтади?  3 12:11МЮ ва "Ньюкасл" португалиялик ярим ҳимоячи учун кураш олиб боради  3 11:38"Ман Сити" хавбеки Эчеверри бошқа клубларга ҳам қизиқ. "Байер"даги ижара ўйин амалиёти етишмаслиги сабабли бекор қилиниши мумкин  0 11:26"Ғазалкент" футбол клуби қайтди   6

Сардор Мирзаев: "Халқимиз ва мухлислардан узр сўраймиз" Янгиликлар

Сардор Мирзаев: "Халқимиз ва мухлислардан узр сўраймиз"

Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси бугун ОЧЛ саралаш босқичида Тожикистоннинг "Истиқлол" клубига мағлубиятга учради.

Бу эса ўз ўзидан "темирйўлчилар" нинг Осиё чемпионлар лигаси билан ҳайрлашганини англатади. Мазкур баҳсдан сўнг мезбон жамоа етакчиси Сардор Мирзаев фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўйинни ҳамма кўрди. Бирор нарса дея олмайман. Ташқаридан ҳам кўринган бўлса керак бирон яққол голга тортадиган вазият ярата олмадик. Ҳозир гапирсам баҳонадек туюлиши мумкин. Мағлубиятда омадни рўкач қилмаган бўлардим.

Агарда хавфли вазият юзага келиб, ундан фойдалана олмаганимизда омад келмади деса бўлади. Ҳар йилгидек яна янги футболчилар келди, айримлар тарк этди. Бир-биримизни тушунишимиз қийин бўлди. Бу ўйин биз учун яхшигина дарс бўлди деб ўйлайман. Бутун Ўзбекистон ҳалқидан, стадионга келган мухлислардан узр сўрайман. Бугун етишмаган ягона омил ҳужумларни тугаллашда оқсаганимиз бўлди. Ички чемпионати баҳслари бошланишига бир ой вақт бор. Мана шу муддат ичида янада яхшироқ ишлаймиз", - деди Мирзаев.


Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: -86   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика