

Олмалиқ жамоаси таркибдаги бир қанча йўқотишлар хусусида маълумот берди.
"Жорий мавсум ярмида таркибни янада кучайтириш мақсадида жамоамизга келиб қўшилган Сардор Мирзаевнинг жароҳати жиддийлиги сабабли операция қилиниши лозимлиги маълум бўлди ва Мирзаев бу йил жамоамизга ёрдам бера олмайди.
Шунингдек, Виталий Денисов белидаги кичик жароҳати туфайли жамоа билан биргаликда Саудия Арабистонига учмади", – дейилади клуб хабарида.



