

Бу ҳақда футболчининг ўзи инстаграмдаги ижтимоий тармоғида маълум қилди.
"Мен учун Эрон термасида ўйнаш катта бахт бўлди ва бу билан бир умр фахрланаман. Афсуски, юрагим термадан кетишим кераклигини айтмоқда ва мен терма билан хайрлашишга қарор қилдим", - деб ёзади футболчи.
23 ёшли футболчи айни дамда Қозоннинг "Рубин" жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда.


